loader

РАЖО ибн ҲАЁ

Ражо ибн Ҳаё, шомлик тобеъинлардан. Ҳаётини тақво ва ибодат билан ўтказган, умрини илмга бағишлаган, Расулуллоҳ суннатларга амал қилиб дин хизматида бўлган уч машҳур тобеъин (ироқлик Ибн Сирин, ҳижозлик Қосим ибн Муҳаммад Абу Бакр) нинг бири Ражо ибн Ҳаё эди. У умавий халифалардан Абдумалик ибн Марвон давридан то Умар ибн Абдулазиз замонасигача вазирлик хизматида бўлди. Фикрий етуклиги, тўғри сўзлиги, холислиги, зуҳду тақвоси ва донишмандлиги билан халифаларга яқин маслаҳатчи эди. Ҳижрий 101 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР