loader

РАЗОЪ

Луғатда «эмизиш» маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда боланинг бошқа аёл кўкрагидан икки ёшгача бўлган пайтида сут эмиши ва унинг ҳукмлари билан боғлиқ масалалар «разоъ» дейилади. Икки ёшга тўлмаган боланинг қорнига аёл киши сутининг етиб бориши разоъдир. Агар боланинг қорнига бир томчи бўлса ҳам сут етиб борса, разоъ ҳисобланади. Гўдакни мукаммал эмизиш муддати икки йилдир. Агар онаси болани эмизишга қодир бўлмаса, эр бошқа аёлни ёллаб эмиздиради.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР