loader

РАҲМАТУЛЛОҲ ОБИДОВ

Раҳматуллоҳ қори Обидов, 1951 йилда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган. Илк сабоқни фақиҳ ва Қуръон ҳофизи бўлган отасидан олган. Ўн тўрт ёшида Қуръони каримни тўла ҳифз қилган. 1973-1978 йилларда Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олди ва тўрт йил мударрислик қилди. 1983 йили Тошкент Ислом институтини тугатиб, шундан буён Тошкентдаги Шайх Зайниддин жомеъ масжидида имом-хатиб, 1999 йилдан Тошкент Ислом университетида проректор бўлиб ишлаяпти. Тошкент Давлат шарқшунослик институти араб филологияси факултети ва аспирантурасини тамомлаб, 2001 йили «Қуръони каримда Исо пайғамбар тарихи» мавзуида номзодлик иши ёқлаган. «Аллоҳнинг гўзал исмлари ва Исми аъзам», «Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир», «Қуръон, тафсир ва муфассирлар» ва бошқа китоблари бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР