loader

РЕЮНИОН

Майдони: 2502 кв. км., аҳолиси: 721 минг киши, пойтахти: Сен-Дени, тузуми: Франсиянинг денгизорти департаменти, давлат бошлиғи: Франсия тайинлайдиган губернатор, маъмурий тузилиши: 2 та округдан иборат, йирик шаҳарлари: Сен-Луи, Сен-Пиер, Ле Пор, пул бирлиги: евро. Аввалда ҳеч ким яшамаган бу оролни 1513 йилда португаллар очишган. Унинг қулай жуғрофик ўрни Реюнионни Оврупадан Африқога қатнайдиган денгиз савдо кемалари  қўниб ўтадиган муҳим жойга айлантириб юборди. У 1869 йилда Сувайш канали фойдаланишга топширилгунича у бу борадаги стратегик аҳамиятини йўқотмай келди. 1642 йилда франсуз денгизчилари оролни босиб олгач, у Франсияга қўшиб олинди ва Бурбон деб аталадиган бўлди. 17-аср охирида бу ердаги кофе далаларида ишлатиш учун Мадагаскардан қуллар олиб келинди. Франсия республика, деб эълон қилинганидан кейин бу мамлакат Реюнион деб аталадиган бўлди. 1946 йил мартида у «денгизорти департаменти» мақомини олди. Мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпи мусулмонлар, шунингдек, бу ерда насроний-католиклар, буддавийлар, ҳиндикийлар ҳам бор. Реюнион ИКТга аъзо бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР