loader

РИБО

Луғатда «ортиқ, фоиз» маъноларини билдиради. Шаръий истилоҳда берган молини ҳақиқатан ё ҳукман ортиқ қилиб қайтариб олиш «рибо», яъни судхўрлик дейилади. Рибо сиғим ва вазн билан ўлчанадиган бир жинсли молларни айирбошлашда ёки пул муомаласида бўлади. Берган молидан ҳақиқатан ортиқча олиш сиғим ё вазн билан ўлчанувчи бир хил молларни айирбошлашда ёки берган қарзини  ортиғи билан олишда бўлади. Масалан, 100 кило гурунчни 110 кило гурунчга алмаштириш ёхуд юз сўм қарз бериб, 115 сўм қилиб қайтариб олиш кабилар рибога киради. Ҳукман ортиқ олиш эса жинси ҳар хил молларни насияга айирбошлашда бўлади. Масалан, юз рубл олиб бир ҳафтадан сўнг сўм қилиб қайтариш каби. Жинсдош молларни айирбошлашда бир-бирига тенг қилиб, нақд (бир жойда) айирбошлаш лозим. Агар бири иккинчисидан ошиқ ё насия бўлса ҳам рибо бўлади. Турли жинсли молларни, масалан арпани буғдойга айирбошлаганда нақд айирбошлаш лозим. Бири насия бўлса, рибога айланади. Рибода ўзганинг молини эвазсиз ўзлаштириш, тижоратсиз осон йўл билан бойлик орттириш, савоб саналган эвазсиз қарз бериш одатини тарк этиш борлиги учун у Қуръон ва Суннат ҳукми билан Исломда қатъий ҳаром қилинган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР