loader

РИЗҚ

Луғатда «яшаш учун зарур нарсалар, улуш, ҳисса» маъноларини англатади. Шаръий истилоҳда эса Аҳли суннат вал жамоа уламолари таърифига кўра, Аллоҳ таоло одамлар ва ҳайвонлардан иборат Ўз махлуқотларига берган ва улар манфаат олган дунёвий ва ухровий ҳар бир нарса «ризқ» дейилади. Аллоҳ таоло оқил ва беақл, катта ё кичик ҳар бир инсонга, ҳар бир ҳайвонга берган ва улар манфаатланадиган емишлар, кийим ва масканлар уларнинг ризқидир. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг инсонларни яхшиликка муваффақ қилиши ва тоатларга йўллаб қўйиши ҳам ризқдир. «Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир» (Ҳуд,6). Ризқ иккига тақсимланади: ҳалол ризқ ва ҳаром ризқ. Бандаларнинг ҳалол касб билан ризқ топишлари фарз ҳисобланади. Ҳазрати Умар даврларидан саккизинчи милодий аср охиригача девонга мансуб кишиларга ажратилган озиқ-овқат улуши ҳам, кейинчалик айрим Ислом ўлкаларида жангчилар маоши, ердан олинган даромад ва вақф ерлари ҳам «ризқ» деб аталган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР