loader

РИЁ

Луғатда «кўриш, кўриниш» маъноларини билдиради. Истилоҳда бандаларнинг ибодат ва яхшиликларни, савоб ишлари ва инфоқ-эҳсонларни одамларга ошкор этиб, бунинг эвазига эҳтиром, мақтов, мол-дунё ёки мартаба кутишлари «риё» дейилади. Риё қилган киши «муроий» (риёкор) дейилади. Кишининг амалида агар риё бўлса, шу риё амалнинг савобини йўқ қилади. Зарра миқдорича риё аралашган амални Аллоҳ таоло қабул қилмайди, деб айтилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом риёни «кичик ширк» деганлар. Риёнинг ёмонлиги Қуръони каримнинг бир неча оятларида ва ҳадиси шарифларда зикр этилган. Шариатда риёнинг бир қанча даражалари бор. Риёнинг зидди ихлосдир. Қалб қораймаслиги, савоблар зое бўлмаслиги учун амал ва ибодатларни чин ихлос билан адо этиш, энг кичик риёдан ҳам сақланиш лозим.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР