loader

РИЁЗАТ

Араб тилида «машқ», форс тилида «машаққат» маъноларини билдиради. Тасаввуфда соликнинг Ҳаққа етишиш йўлида нафс ва шайтон ҳийлаларини енгиб ўтишида шарт бўлган қийинчилик, машаққат, изтироб ва ранжу меҳнатлар умумий тарзда «риёзат» дейилади. Шоир «Риёзат чекмагунча Ёр васлига етиб бўлмас» деганида Аллоҳнинг жамолига етишмоқ учун тоат-ибодатда кўп машаққатлар чекиш зарурлигини назарда тутган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР