loader

РОБИЪА АЛ-АДАВИЙЙА

Робиъа бинти Исмоил ал-Адавиййа, дунёга машҳур сўфиялардан. Ҳижрий 105 йили Ироқнинг Басра шаҳрида туғилган. Ислом тарихидаги энг зоҳида, тақволи, олима аёллардан. Ота-онадан эрта етим қолган, бирмунча вақт чўри бўлган. Озодликка чиққач Аллоҳга берилиб дунёдан узилган, зуҳду тақвони кучайтириб, ибодат ва зикрда қоим бўлган. Хонадонида доимий илм мажлислари бўлиб, уларга замонанинг Суфён Саврий, Шақиқ Балхий, Молик ибн Динор каби йирик тасаввуф шайхлари ташриф буюришган. Тасаввуфдаги ўткир қарашлари, фавқулодда фикрлари билан машҳур. Фаридиддин Аттор: «Робиъа ўз замонида Ҳақ муомаласи ва маърифати бобида беназир эди», деб ёзган. Ҳижрий 185 (милодий 804) йили Ироқда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР