loader

РОВИЙ

Ҳадисларни ривоят этувчи кишилар «ровий», дейилади. Унинг ҳадиси қабул этилиши учун у адолатли бўлиши, Исломда бўлиши, балоғатга етганлиги, ақли расо бўлиши, тақводорлиги, ёдда сақлайдиган бўлиши шарт қилиб қўйилган. Ровийларнинг таржимаи ҳоллари қаттиқ текширилган, уларнинг сийратлари (журҳ ва таъдил) ҳақида китоблар ёзилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобийлар қуйидагилар: Абу Ҳурайра (р.а.) + 5374 та ҳадис, Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.) +  2630 та, Анас ибн Молик (р.а.) + 2286 та, Оиша (р.а.) + 2210 та, Абдуллоҳ ибн Аббос +  1660 та, Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.) + 1540 та, Абу Саид Худрий (р.а.) + 1170 та ҳадис ривоят қилишган. Ровийлар саҳобаларни, тобеъинларни, ҳар бир табақадаги ровийларни, муттафиқ, муъталиф, мухталиф, мутошобеҳ, муҳмал каби кўплаб маълумотлар ва маърифатларни билишлари зарур бўлади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР