loader

РОЯ МАСЖИДИ

Луғатда «Байроқ масжиди» деган маънони билдиради. Имом Бухорий ривоятида келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳужунга байроқ ўрнатишни амр қилдилар. Ушбу воқеа фатҳ куни содир бўлган эди. Ибн Ҳишом: «Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ куни Макканинг юқори қисмига тушдилар ва ўша куни ушбу жойда чодир ўрнатилди», деб айтганлар. Кейинчалик Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Муҳаммад ибн Али ибн Абдуллоҳ ибн Аббос ушбу маконда масжид қурдилар. Бу масжид Роя (Байроқ) масжиди, деб танилди. У Жубайр ибн Мутъим қудуғи олдидаги буюк тўғон ёнида жойлашган, Макканинг тепасидаги масжид. Водий тепасидаги ушбу тўғонни Умар ибн Хаттоб қурдирганлар». Ибн Можа яхши санад билан Кайсон розийаллоҳу анҳудан шундай ривоят қилганлар: бу зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк қудуқ олдида бир кийимда намоз ўқиганларини кўрдим», дедилар. Ушбу ҳадисни Имом Аҳмад ҳам ривоят қилганлар. Мана шу ривоятлар Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу маконга келиб, шу масжидда намоз ўқиганларини таъкидлайди. Шуни таъкидлаш жоизки, бу масжид ҳозирги кунда Жавдарийя масжиди, деб номланади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР