loader

РУКОНА ибн ЯЗИД

Рукона ибн Язид ибн Ҳошим ибн Абдулмутталиб ибн Абдуманоф ал-Матлабий (р.а.), саҳобалардан. Араблар ичида кураги ерга тегмаган, тенги йўқ паҳлавон бўлганлар. Исломга киришдан олдин Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан курашга тушганлар. Бу курашда Расулуллоҳдан (с.а.в.) енгилиб, бу мусулмонликни қабул қилишларига сабаб бўлган. Мадинада истиқомат қилганлар. Расули акрамдан бир неча ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 41 йили вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР