loader

РУКНИ ЯМАНИЙ

Каъбанинг Яман тарафидаги асоси «Рукни яманий» дейилади. Уни Иброҳим алайҳиссалом кўтарганлар. Расулуллоҳ (с.а.в.) яманий рукнни муборак қўллари билан ушлаганлари учун уни истилом қилиш (унга икки кафт ёки ўнг кафтни қўйиш, ўпиш) суннатдир. Уни ушлаш гуноҳларга каффорат ва дуолар ижобатидир, деган ривоятлар бор. Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат Ҳажарул-асвад ва Рукни яманийнигина ўпардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукни яманий билан ҳажарул-асваднинг орасида «Раббана атина фиддуня ҳасанатан вафил ахироти ҳасанатан ва қина азабаннар» дуосини ўқирдилар» (Абу Довуд).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР