loader

РУМ

Қуръони каримнинг ўттизинчи сураси номи, Макка сураларидан, 60 оятдан иборат. Сурада икки катта давлат + Рум ва Форс давлатлари ўртасидаги урушда форсларнинг қўли устун келгани, яқин йиллар ичида эса румликлар ғалаба қозониши хабар қилинган. Орадан етти йил ўтгач, бунинг илоҳий башорат экани маълум бўлади + Рум форсларни енгади. Суранинг Рум деб аталиши боиси шудир. Сурада яна мўминлар ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга чорланади. Узоқ-яқин ўтмишдаги Аллоҳни инкор этиб, пайғамбарларини ёлғончи қилган кимсаларнинг аянчли оқибатлари ҳақида хабарлар берилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР