loader

РЎЗА

Араб тилидаги «совм» (рўза) –луғатда «ўзни тийиш» деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда эса муборак рамазон ойида тонг отганидан то қуёш ботгунча ният билан овқат емаслик, ичимликлар ичмаслик, жинсий яқинлик қилмаслик «рўза» дейилади. Рўза тутиш Ислом динининг беш рукни (асоси)дан биридир, Қуръон ва суннат билан собит бўлган. Рўза дастлаб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи  мунавварага ҳижрат қилганларидан кейин орадан бир ярим йил ўтгач фарз бўлди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай хабар қилади: «Эй иймон келтирган бандалар, сиздан олдинги умматларга фарз қилинганидек, рўза сизларга ҳам фарз қилинди. Шоядки, сизлар шу саноқли рўза кунларида Аллоҳдан қўрқиб, гуноҳ ишлардан қайтиб, Унинг буйруқларига бўйсуниб, тақводор бўлсангизлар» (Бақара, 183). Рўза ақли бутун, соғлиғи яхши бўлган ҳар бир мусулмон эркакка, ҳайз ва нифосдан пок бўлган мусулмон аёлларга фарз қилинган. Ҳайз ва нифос кўрган аёллар рўза тутишмайди, кейин қазосини тутиб беришади. Рамазон рўзасининг асосий шартларидан янги ойни кўриб рўза тутиш ва рўзага ният қилишдир. Рамазон ойида ношаръий амаллар қилмаслик, тилни ғийбат, ёлғон сўзлардан тийиш, ўзгага озор бермаслик, яхши хулқли ва раҳм-шафқатли бўлиш рўза одобларидандир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР