loader

РЎЗА ТУРЛАРИ

Фарз рўза + Қуръони карим, суннати набавиййа ва ижмоъ билан фарзлиги исбот қилинган, рамазон ойида тутиладиган рўза. Қазо рўза + рамазон ойида узрли сабабларга кўра рўза тута олинмаган кунларни бошқа ойларда тутиб бериш. Аллоҳ таоло: «Сизлардан ким касал бўлса ёки мусофирчиликда бўлса, рўзани бошқа кунлари тутиб беради», деган. Назр рўза + Аллоҳга яқинлик қилиш мақсадида инсоннинг ўзи ўз зиммасига вожиб қиган рўза. Мусулмон одам неча кун рўза тутишни назр қилган бўлса, унга шунча кун рўза тутиш вожибдир. Чунки Аллоҳ таоло: «Назрларига вафо қилсинлар», деб ваъдага вафо қилишга буюрган. Каффорат рўза + рамазон ойида кундуз куни қасддан хотини билан яқинлик қилган ёки озуқалангани учун тутиладиган рўза. Нафл рўза +  мусулмон одам Аллоҳ таолога яқинлик ҳосил қилиш мақсадида тутадиган, аммо вожиб бўлмаган рўза. Бундай рўзани тутиш баъзи кунлари мустаҳаб, баъзи кунлари макруҳ, баъзи кунлари эса мамнуъдир. Изоҳ: ҳожилардан бошқалар учун арафа куни, ашуро куни, шаввол ойидан олти кун, ҳар ойнинг 13, 14 ва 15-кунлари, ҳар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутилади. Икки ҳайит кунлари, шак кунлари, ташриқ кунларидан уч кун, эри ёнида бўлган хотиннинг эр рухсатисиз рўза тутиши мамнуъ ҳисобланади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР