loader

РЎЗИ ҚОРИ

Рўзи қори домла Абдулбоқий ўғли, Туркистон қориларининг устози. 1858 йили Андижоннинг Асака шаҳрида туғилган. Илм талабида Тошкентга келиб, Шайх ХовандиТоҳурнинг авлодидан машҳур Ашрафхон ва Машрабхон қорилардан таълим олган. Мураттаб қори бўлиб етишган, бир кечада Қуръони каримни хатм қилган. Кейин Маккада тўрт йил туриб, шаҳардаги улуғ олимлардан дарс олади, замонасининг мужтаҳид олими бўлиб етишади. Кейин Туркистонга қайтиб, Бухоро, Андижон мадрасаларида мударрислик қилиб, минглаб Қуръон ҳофизлари тайёрлайди. Замона зайли билан 1929 йили Қашқар (Шарқий Туркистон)га кетади ва у ерда эллик минг киши сиғадиган улкан масжидда қорилик қилади. 1933 йили етмиш беш ёшида Қашқарда вафот этади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР