loader

САБАБ

Луғатда «бирор нарсанинг воқеъ бўлишига омил» маъносини билдиради. Бир нарсанинг ҳосил бўлиши учун эҳтиёжи бор нарса «сабаб», эҳтиёж бор тараф эса «мусаббаб» дейилади. Дунёдаги ҳамма нарса ўзидан бошқа нарсага сабаб бўлиши билан бирга яна бошқа бирига мусаббаб ҳам бўлади. Уларнинг ҳаммаси бора-бора бош Сабабга + Аллоҳ таолонинг Ўзига бориб тақалади. Бизга сабаб ва таъсир бўлиб кўринган нарсалар ҳақиқий таъсир ва сабаб эмас. Улар «жўълий сабаб», яъни «Аллоҳ таоло томонидан қилинган сабаб» дейилади. Илмий баҳслар орқали кашф этилган омил, таъсир, сабаблар ҳам зоҳирий нарсалар, холос.