loader

САБАБИ НУЗУЛ

Луғатда «нозил бўлиш, туширилиш сабаби» деган маънони билдиради. Истилоҳда Қуръони карим суралари ёки айрим оятларининг нозил бўлишига (тушишига) сабаб бўлган ҳодиса ёки масала «сабаби нузул» дейилади. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келган Умму Мактум исмли кўзи ожиз кишига бир сабаб туфайли унча рўйхушлик бермаганлари учун «Абаса» (қош чимирди) сурасининг бир неча оятлари нозил бўлган.