loader

САВБОН ибн ЮЖДУД

Абу Абдуллоҳ Савбон ибн Юждуд ибн Жаҳдар (р.а.), саҳобийлардан. Макка билан Яман ўртасидаги Сирот деган жойдан чиққанлар. Қулликларида Расулуллоҳ (с.а.в.) сотиб олиб, озод қилмоқчи бўлганларида бу зотнинг хонадонларида яшаб қолишни ихтиёр этганлар. Пайғамбаримиз вафот қилгунларига қадар у зотнинг хизматларида бўлдилар. Кейинчалик Миср фатҳида қатнашдилар, Шом (Сурия)да ва Фаластиннинг Рамла деган жойида яшадилар. Сўнгра Хумс шаҳрига кўчиб ўтдилар. Расули акрамдан 128 та ҳадис ривоят қилганлар. Булардан айримлари учала «Саҳиҳ» китобларига киритилган. Ҳижрий 54 (милодий 675) йили Хумсда вафот этдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР