loader

САВДА бинти ЗАМЪА

Савда бинти Замъа (р.а.), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳараларидан, мўминлар онаси. Пайғамбар алайҳиссалом Ҳазрати Хадичадан кейин бу аёлга уйланганлар. Савда эрлари Сакрон ибн Амр билан иккинчи қофилдада Ҳабашистонга ҳижрат қилганлар. Ўша ерда эрлари вафот қилган. Маккага ёлғиз қайтган бу ёши улуғ бева аёлнинг қийинчиликда қолганини кўрган Расули акрам унга уйландилар. Бу онамиз Пайғамбар алайҳиссалом билан беш йилга яқин, у зот ҳижратнинг аввалида Ҳазрати Оишага уйлангунларига қадар бирга умр кечиришди. Савда Расули акрамдан 5 та ҳадис нақл қилганлар. Ҳижрий 55 йили вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР