loader

САЖДА

Луғатда «пешонани ерга қўймоқ» маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда намозхоннинг икки оёқ панжалари, тизза ва икки қўлга таяниб, пешона ва бурнини жойнамозга қўйиши «сажда» дейилади. Намоз ибодатларнинг энг фазилатлиси бўлса, сажда намознинг энг муҳим рукнидир. Пайғамбар алайҳиссалом: «Банданинг Парвардигорга энг яқин бўлган пайти сажда ҳолатидир, сажда қилган ҳолда Аллоҳга кўп-кўп дуолар қилинглар», деб таълим берганлар. Намозхон ҳар гал сажда қилганида уч мартадан «Субҳана Роббиял-аъло» деб Аллоҳни улуғлайди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР