loader

САИД ибн ЖУБАЙР

Абу Абдуллоҳ Саид ибн Жубайр ибн Ҳишом ал-Асадий ал-Волибий, тобеъинларнинг улуғларидан. Ҳижрий 46 йилда туғилган. Асли ҳабашистонлик, Макка мадрасасининг олд талабаларидан, тафсир илми имомларидан бўлиб етишган. Аввалда котиблик қилган, сўнгра ўзини батамом илмга бағишлаган. Ибн Аббос, Ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Муғаффал ва бошқалардан таълим олган. Абдуллоҳ ибн Аббос унинг илмига қатиқ ишонар, фатво сўраб келганларни унга йўллаб қўяр эдилар. Тобеъинлардан Қатода: «Билимдонлар тўрттадир: ҳаж амаллари борасида Ато ибн Абу Рабоҳ, тафсир илмида Саид ибн Жубайр, сийрат илмида Икрима, ҳалол ва ҳаромда эса Ҳасан Басрийдир», деган. Улуғ имом золим Ҳажжож тарафидан ҳижрий 94 йили қатл этилган. Жуда кўп саҳобаларнинг қонини тўккан бу золим: «Ҳеч бирининг ўлими менга Саид ибн Жубайрнинг ўлимичалик оғир келмади», деган эди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР