loader

САИД ибн ЗАЙД

Саид ибн Зайд ибн Амр ал-Қурайший (р.а.), машҳур саҳобалардан. Милодий 600 йилда туғилганлар. Абу Убайда билан бирга мусулмон бўлганлар, Ашараи Мубашшарадан. Оталари Зайд Бани Адавий уруғидан, боболари эса Исломдан аввал Макка бошлиқларидан эди. Саид Хаттобнинг қизи Фотимага уйланиб, Ҳазрати Умарга почча ҳисобланган ва эр-хотин Ҳазрати Умардан ҳам илгари мусулмон бўлишган. Улар Ҳабашистонга ҳам бирга кўчишган. Бадрдан ташқари барча ғаўотларда қатнашганлар (Бадр кунлари Талха билан Шомга жўнатилганди). Саид сахий, ибодатга қаттиқ берилган, тақволи, мужоҳид зот эдилар. Расулуллоҳдан (с.а.в.) 4 та ҳадис ривоят қилганлар. Дунё ишларига аҳамият бермаганлари учун бирор вазифа олмадилар. Ҳижрий 51 (милодий 671) йили Мадина яқинидаги Ақиқ деган жойда вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР