loader

САИД ибн ОСС

Саид ибн Осс ибн Саид ибн ал-Осий ибн Умайна ал-Умавий ал-Қурайший (р.а.), саҳобалардан. Ҳижрий 3 (милодий 625) йили туғилганлар. Умар ибн Хаттоб тарбияларида ўсганлар. Ислом амирларидан бўлиб етишдилар. Ҳазрати Усмон бу зотни Куфага амир қилиб тайинлаганлар. Ҳазрати Усмонга қарши қилинган фитнада халифани ҳимоя қилганлар. Ҳазрати Усомн шаҳид бўлганларидан кейин Маккага кетиб, Муовия замонигача ўша ерда турдилар. Сўнг Мадинага волий этиб тайинланадилар ва умрлари охиригача шу вазифада турдилар. Табаристон (Эрон) фатҳида қатнашганлар. Ҳазрати Усмон ҳузурларида Қуръони каримни жамлаш ва китоб ҳолига келтиришда фаолият кўрсатганлар. Мадинада қурган қасрлари ҳозиргача сақланган. Ҳижрий 59 (милодий 679) йили вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР