loader

САЙЙИД

Луғатда «улуғ, юксак мартабали» маъноларини билдиради. Исломдан аввал қабила бошлиқлари, қавм раҳбарларига нисбатан ишлатиб келинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алай васаллам ўзларини «саййид» деб аташни ман қилганлар, чунки Саййид + фақат Аллоҳдир, деган ривоят бор. Кейинчалик шиалар бу истилоҳни Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг набиралари Имом Ҳусайн авлодларига нисбатан қўллайдиган бўлишди. Истилоҳ инсонлардан ташқари улуғ кун ва ойларга ҳам ишлатилади. Масалан, ойларнинг саййиди + Рамазон, кунларнинг саййиди + жума каби.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР