loader

САЙЙИД ИНОЯТУЛЛОҲ

Саййид Иноятуллоҳ ибн Саййид Улуғхон, ўн тўққизинчи асрдаги Наманганнинг улуғ олимларидан. Аввал  Наманган ва Ҳўқандда, кейин Бухоронинг машҳур олимларидан Мулла Икромча домлада таҳсил олган. Унинг ақл-заковати, қувваи ҳофизасидан ҳайратланган талабалар «Иноятуллоҳ Бухоро илмининг ярмини юртига олиб кетди», дейишган экан. Унинг фарзандлари Тожихон махдум, Убайдуллоҳ махдум, домла Лангарийлар ҳам даврининг атоқли олими бўлишган, мадраса юритиб кўплаб шогирдлар тарбиялашган. Иноятуллоҳ шогирдларидан Саййид Муҳаммадхон, Собитхон тўра, Авлиё домла, Нодим Намангоний, Исҳоқхон Ибратлар ўз даврининг етук олим ва адиблари бўлиб етишишди. 1898 йилда Наманганда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР