loader

САЙЙИД ҚУТБ

Саййид Қутб, йигирманчи асрнинг таниқли олимларидан. 1906 йили Мисрнинг Муша шаҳрида туғилган. «Ихванул-муслимин» (Мусулмон биродарлар) ҳаракатининг асосий назариётчиси ва мафкурачиларидан. Олий маълумот олгач, муаллим, маориф нозири бўлиб ишлаган. «Вафд» партиясига кирган, бирмунча вақт АҚШда яшаган. 1951 йили «Мусулмон биродарлар» уюшмасига киради ва унинг етакчиларидан бирига айланади. Унинг «Фи Зилал ул-Қуръан» олти жилдли тафсири, «Маълум фит-ториқ», «Ат-тасвир ул-фанни фил-Қуръан», «Машаҳид ул-қияма фил Қуръан», «Маъракат ул-Ислам вар-расмалиййа» каби бир неча асарлари бор. 1966 йили қатл қилинган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР