loader

САЛАМА ибн АМР

Абу Муслим Салама ибн Амр ибн Сино ал-Акваъ ал-Асламий (р.а.), Расулуллоҳ алайҳиссаломга икки марта дарахт остида байъат берган саҳобийлардан. Ҳижратдан олти йил аввал туғилганлар. Пайғамбаримиз билан еттита ғазотда бирга қатнашганлар. «Зу-ҳард» ғазотида Расули акрамни душман ҳамласидан сақлаб қолганлар. Ҳазрати Усмон даврларида Африқо ғазотларида қатнашганлар. Жасур, камон отишга моҳир, гўзал хулқли, олийжаноб саҳоба эдилар. Расулуллоҳдан (с.а.в.) 77 та ҳадис ривоят қилганлар, булар учта «Саҳиҳ» китобига кирган. Аввал Мадинада, кейинроқ уч мил наридаги Рабза қишлоғида яшаганлар. Ҳижрий 74 йили шу ерда вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР