loader

САЛЖУҚИЙЛАР

Кўчманчи турк-ўғуз қабиласи бошлиғи Салжуқ авлодлари тузган ва милодий 1038-1194 йилларда Мовароуннаҳр ва Ислом ўлкаларининг каттагина қисмида ҳукм сурган давлат номи. Улар аста-секин Хуросон, Хоразм, Ғарбий Эрон, Кавказ, Кичик Осиё, Сурия, Фаластин, Озарбойжон ва Ироққача эгаллаб олишади. Салжуқ ҳукмдорларидан Тўғрулбек Рай шаҳрини, Чағирбек Марв шаҳрини ўзларига пойтахт қилишади. Аббосийлар халифаси Тўғрулбекни султон ҳамда «Шарқ ва Ғарб подшоҳи» деб тан олишга мажбур бўлди. Раҳнамоларининг  исми Салжуқ бўлгани боис уларни «салжуқ турклари» деб атай бошлашди. Серғайрат салжуқийлар тез орада бутун минтақада катта сиёсий эътибор қозондилар.  Уларнинг сардорларидан бири - Салжуқнинг невараси Тўғрулбек ўз қабиласини зафарли юришга бошлаб, дастлаб  Хуросонни қўлга киритди. У ерда яхши жойлашиб олгач, вилоятларни кетма-кет қўлга кирита бошлади. Салжуқийлар Тўғрул, унинг ўғли Алп Арслон, невараси Маликшоҳ ва чевараси - шу авлоднинг энг сўнгги ҳукмдори Султон Санжар бошчилигида тўртта подшоҳлик яратдилар. Султон Санжар қўлидан империяни Хоразм шоҳларининг янги мусулмон давлати тортиб олди. Ўз даврида салжуқийлар жаҳон фанининг буюк ҳомийлари бўлдилар, олий илм масканларини очдиларки,  бу маданиятнинг барқ уриб ривожланишига имкон яратди. Шу ишларнинг барчасида ўша  даврда яшаб ўтган мусулмонлар пешқадам эдилар. Биринчи салиб юришларидан сўнг бу давлатнинг таназзули бошланди. Салжуқийларнинг сўнгги вакиллари Кичик Осиёни макон тутиб жойлашиб қолишди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР