loader

САЛМОН ФОРИСИЙ

Салмон Форисий (Форсий) розийаллоҳу анҳу машҳур саҳобалардан. Эроннинг Исфаҳон шаҳри яқинида, оловга сиғинувчи мажусийлар оиласида туғилганлар. Кейинчалик насронийликни оташпарастликдан устун кўриб, улар динига кирганлар. Мажусийлар зулмидан Шом тарафга қочиб, анча вақт поплар хизматида бўлганлар. Мадинадаги Аллоҳнинг пайғамбари ҳақида эшитиб, у зот билан кўришиш учун йўлга чиққанлар, аммо шериклари алдаб яҳудийларга қул қилиб сотиб юборишган. Исломни қабул қилганларидан воқиф бўлган Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг бадалини бериб, қулликдан озод этганлар. Салмон шундан сўнг саҳобалар сафига қўшиладилар, Пайғамбар алайҳиссалом: «Салмон аҳли Байтдан», деб марҳамат қилганлар. Илм соҳиби эдилар. Ҳандақ ғазотида ўзларини кўрсатганлар, шундан кейинги барча ғазотларда қатнашдилар. Узоқ умр кўрдилар, Ҳазрати Умар замонларида Мадоин волийи (ҳокими) эдилар. Ҳижрий 35 (милодий 655) йили Мадоинда вафот этдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР