loader

«САЛОТИ МАСЪУДИЙ»

Милодий ХШ асрда яшаган мовароуннаҳрлик таниқли фақиҳ Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф Самарқандий тасниф этган фиқҳий асарнинг номи. Асарда ҳанафий мазҳабининг юзлаб шаръий ҳукмлари ва мусулмонлар ҳаётининг турли масалаларига доир фатволар жамланган. Уни ёзишда 84 та китобдан масала олинган, 125 машҳур саҳобадан ҳадис нақл қилинган, 129 имом ва мужтаҳиднинг ривояти келтирилган. У Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ҳидоя», Сарахсийнинг «Мабсут», Қудурийнинг «Мухтасар» асарлари каби фиқҳда ноёб манба ҳисобланади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР