loader

САЛОҲИДДИН МУҲИДДИН

Салоҳиддин қори Муҳиддин, давримизнинг атоқли олими ва мударриси. 1936 йилда Фарғона вилоятининг Ислом қишлоғида туғилган. 1962 йилда Бухородаги Мир Араб мадрасасини, 1974 йилда Тошкент Ислом маъҳадини тугатган, 1974-1978 йилларда Ливия университетининг шариат ва қонун факултетида таҳсил олган. Бирмунча вақт «Совет Шарқи мусулмонлари» журнали бош муҳаррири ёрдамчиси ва мадраса мударриси бўлиб ишлаган. 1978 йилда умрининг охиригача Тошкент Ислом институтида фиқҳ, Ислом тарихи, мазҳаблар тарихи, тафсир ва ҳадисдан дарс берган, масжидларда имом-хатиблик қилган. 1990-1994 йилларда Мовароуннаҳр мусулмонлар идорасида масжидлар ва фатво бўлимини бошқарган, 1990 йилдан 2000 йилгача Халқаро Ислом тадқиқот марказида бўлим мудири бўлган. «Оила ва шаръий никоҳ одоблари», «Исломда ўлим ва жаноза масалалари» каби асарлари бор. Бундан ташқари Бурҳониддин Марғинонийнинг машҳур «Ҳидоя» асарини ўзбекчага ўгиришда таржимонлар гуруҳига раҳбар бўлган, талоқ, никоҳ, байъ китобларини ҳамда Абдулваҳҳоб Халлофнинг икки жилдли «Усули фиқҳ» китобини таржима қилган. 2002 йили Тошкентда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР