loader

САМАРҚАНДИЙ, АБУ ЛАЙС

Фақиҳ Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ас-Самарқандий, Мовароуннаҳрнинг дунёга машҳур ҳанафий олимларидан. Ҳижрий 301 (милодий 911) йилда Самарқандда туғилган. Ёшлигида отасидан ва Абу Жаъфар ал-Ҳиндувонийдан таълим олган. Замонасининг етук фақиҳи, муфассири, тавҳид ва дин асослари илмида шуҳрат қозонган олими бўлиб етишган. «Имом ул-ҳудо» (тўғри йўлга бошловчи имом) лақабини олган. Ўнлаб асарлар ёзган, улардан машҳурлари: «Баҳр ул-улум» (Қуръон тафсири), «Хизонат ул-фиқҳ», «Ан-навозил», «Ал-муқаддим фис-солат», «Китаби баёни ақоид ул-усул», «Бўстон ул-орифин», «Танбеҳ ул-ғофилин», «Минҳож ул-ибад» ва бошқалар. Турли манбаларда 373 ёки 375 йилда вафот этгани ҳақида маълумот бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР