loader

САМАРҚАНДИЙ, АБУЛ ҚОСИМ

Абул Қосим Носируддин Муҳаммад ибн Юсуф ас-Самарқандий ал-Маданий, Мовароуннаҳрнинг атоқли фақиҳларидан. Бирмунча вақт Мадинада ҳам яшаган. Ҳанафий мазҳаби фиқҳига доир бир неча машҳур асарлари бор. Булардан «Ал-жомиъ ал-кабир», «Китаб ал-фиқҳ ун-нофиъ» айниқса машҳур. «Ал-жоми…» асарини қисқартириб, «Китаб ал-мултақат фил фатавои ал-ҳанафия» китобини тузган. Бу «Мултақати Носирий» номи билан Ислом оламида кенг тарқалган ва мадрасаларда ўқитилган. Милодий 1258 йилда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР