loader

САМАРҚАНДИЙ, АБУЛ ҚОСИМ

Абул Қосим Исҳоқ ибн Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Зайд ас-Самарқандий, ҳанафий мазҳабининг таниқли олимларидан. Милодий 856 йилда туғилган. Ёшлигида Балхга бориб, Абу Бакр Варроқ Термизийдан тариқат илмини олган. Фиқҳ, тафсир, ҳадис, калом илмларини мукаммал эгаллаган. Кейин Самарқандга келиб, қозилик қилган. Абу Мансур Мотуридий билан бирга Самарқанд мадрасаларида Исломга ёт мўътазилийлар ва қарамтийларга қарши кураш олиб борган. Машҳур «Ас-саводул аъзам фил-калом» (Калом илмида кўпчилик томон) китобининг муаллифи. Милодий 946 (ёки 953) йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР