loader

САМАРҚАНДИЙ, АЛОУДДИН

Алоуддин ас-Самарқандий, Мовароуннаҳрнинг машҳур олимларидан, ҳанафий мазҳабининг атоқли фақиҳи. Қозиал-қуззот Абул Юср ал-Баздавийдан ва мотуридийя олими Абул Муъин ан-Насафийдан таълим олган. Фиқҳнинг фуруъ ва усул соҳалари бўйича етук олим бўлиб етишган. Самарқанддан Бухорога кўчиб борган. Аёли билан бир неча бор Онадўли (Туркия)га сафар қилиб, у ерда истиқомат тутган. Ҳалаб (Шом)да Нуриддин Занжи билан учрашган. Кейин Бухорога қайтиб, мударрислик қилган. Унинг «Туҳфатул-фуқаҳо», «Ал-Мабсут», «Аз-зиёдот», «Ал-лубоб фи усулил-фиқҳ», «Шарҳут таъвилотул-Қуръан», «Шарҳул жомиъул-кабир», «Шарҳут-Таҳовия» каби ўнлаб машҳур асарлари бор. Қизи Фотима ва куёви Алоуддин Косонийлар ҳам замонасининг машҳур фақиҳлари бўлишган. Бухорода вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР