loader

САНАМ

Форсчада «бут» ҳам дейилади. Исломгача, яъни жоҳилият даврида одамлар сиғинган сохта «илоҳ»лар, кўпинча тош, ёғоч, сопол ва бошқа нарсалардан ясалган расм ва ҳайкалчалар арабларда «санам» деб аталган. Макка мушриклари ибодатхона қилиб олган Каъбанинг ўзида 365 та санам бор эди. Санамлардан Лот, Манот, Уззо энг машҳурлари бўлган. Ислом дини бутпарастлик + санамларга сиғинишнинг ҳар қандай кўринишини рад этади ва буни ширк ҳисоблайди. Ширк, яъни Аллоҳ таолога бирор махлуқни шерик қилиш гуноҳларнинг кечирилмас, энг оғиридир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР