loader

САРАХСИЙ, АБУЛ АББОС

Абул Аббос Муҳаммад ибн Абдураҳмон ас-Сарахсий, шофеъий мазҳабининг таниқли муҳаддиси, имоми ва фақиҳи. Сарахсда туғилган, Бухоро ва Найсобурда ҳадис илмидан таҳсил олган. Биринчи бўлиб Сарахсда шофеъийликни тарғиб қилган. Ироқ, Мовароуннаҳр, Хуросонда истиқоматда бўлган. Унинг «Ал-мўъжам» ҳадислар тўплами машҳур. Милодий 978 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР