loader

САРАХСИЙ, АБУ БАКР

Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Саҳл ас-Сарахсийнинг асли Сарахсдан бўлса ҳам Бухоро ва Фарғонада яшаган. Бухоролик машҳур олим «шамсул-аимма» Абу Муҳаммад ибн Абдулазиз Ал-Ҳалвонийдан таълим олиб, замонасининг улуғ олими бўлиб етишган. Х1 асрда қорахонийлар даврида яшаган. Ҳоқонга насиҳат қилгани учун Фарғона водийидаги Ўзган шаҳрида зиндонга ташланган ва ўн йил маҳбусликда ўтирган. Ўзининг ўн беш жилдли «Ал-мабсут» асарини ёддан айтиб турган ва шогирдлари зиндон оғзида туриб ёзиб олишган. Бу асар ҳанафий мазҳабининг фиқҳ илми бўйича нодир манбаи саналади. Бундан ташқари унинг «Усулул-фиқҳ», «Шарҳи китаб ас-сияр ал-кабир», «Ал-фавоид ул-фиқҳия», «Шарҳи ал-жомеъ ул-кабир», «Шарҳи Мухтасар ут-Таховия» каби ўнлаб асарлари бор. Ҳижрий 486 (милодий 1094) йилда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР