loader

САРИЙЯ

Луғатда «қўшин, лашкар, жанг ҳаракати» деган маъноларни билдиради. Расулуллоҳнинг (с.а.в) ўзлари қатнашмаган, балки лашкарга бошқа бир кишини бошлиқ қилиб жўнатган қўшин (отряд) ёки жанг ҳаракатлари «сарийя» дейилади. Сарийя беш кишидан уч юз кишигача бўлган қўшиндир. Пайғамбаримиз ўзлари қатнашган жанг ҳаракатлари «ғазот», қатнашмаганлари эса «сарийя» деб аталади. Расулуллоҳ алайҳиссалом йўллаган сарийялар сони эллик олтитадир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР