loader

САФАР

Луғатда «сариқ, холи, бўш» деган маънолари бор. Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойи номи. Исломдан аввалги жоҳилият даврида «бу ойда у ишни қилиб бўлмайди, бу мумкин эмас» қабилидаги шумланишлар бўлган. Шунинг учун ҳозир ҳам гоҳо учраб турганидай «сафар ойида бир иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш ярамайди» деган гапларда ҳеч қандай асос йўқ, бунинг Исломга алоқаси ҳам йўқ. Аксинча бу ой динимизда «сафарул-хойр» (сафар яхшилиги) деб номланган. Исломдаги кўпгина яхши ишлар, ҳатто Масжидун-набавий қурилиши ҳам айнан сафар ойида бошланган. Пайғамбаримиз: «Сафар ойи бехосият эмас», деганлар (Бухорий).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР