loader

САФИЙЯ бинти ҲУЯЙ

Сафийя бинти Ҳуяй ибн Ахтаб ал-Хазражия (р.а.), Расулуллоҳнинг (с.а.в.) завжаи мутоҳҳараларидан, мўминлар онаси. Жоҳилият даврида зодагон оилада тарбия топган, Бани Назир қабиласи раисининг қизи эди. Мадина аҳлидан бўлиб, яҳудий динига кирганлар. Яҳудий қабилаларидан Бани Қурайзалик Саллом ибн Мишкамига турмушга чиққанлар. Исломга киргач, ундан ажрашиб Кинона ибн ар-Рабига тегдилар. Кинона Хайбар жангида ҳалок бўлганидан кейин Пайғамбар алайҳиссалом яҳудийлар ва мусулмонлар ўртасидаги душманликни йўқотиш учун Сафийяни ўз никоҳларига олганлар. Пайғамбаримиздан 10 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 50 (милодий 670) йили Мадинада вафот этганлар ва Бақиъга дафн қилинганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР