loader

САФИЙНА

Асл исмлари Маҳрон, кунялари Абу Абдураҳмон. Бу зотни Умму Салама онамиз сотиб олиб, Расулуллоҳ (с.а.в.) га хизмат қилиш шарти билан озод қилдилар. Сафийнанинг ўзларидан исмлари ҳақида сўралганида, у киши: «Расулуллоҳ (с.а.в.) мана шундай номлаганлар. Бир куни саҳобалари кўчага чиқишганида матоларини кўтариш оғирлик қилди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Кийимингни ёзгин», дедилар. Мен уни ёзган эдим, улар буюмларини қўйишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): «Кўтаргин, сен бугундан бошлаб Сафийна (кема)сан», дедилар. Бир неча ҳадис ривоят қилганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР