loader

САФФАРИЙЛАР

Милодий 867-908 йилларда ҳукмронлик қилган сулола номи. Қуйи табақадан чиққан Яъқуб ибн Лайс исмли истеъдодли киши бу сулоланинг асосчиси бўлган. У ўз ҳаётини мисгарлик (саффар)дан бошлаган бўлиб, сулола номи ҳам шунга нисбатан берилганди. У ёшлигида  ғайриқонуний бир тўдага қўшилиб, вақти келганда унга бош бўлиб олди. Шунга қарамасдан, бу мустақил кишининг ёвузликка қўли бормасди, камбағалларга ғамхўрлик қилиб, улар дардига шерик бўларди. У фақат текинхўр бойларни талаб, яхши одамларга эса ҳеч қачон зарар етказмасди. Овозаси саройга етиб боргач, халифа унга додхоҳ унвонини инъом этиб, халифалик номидан қонунсизликка қарши кураш олиб боришга ижозат берди. Яъқуб мукофот сифатида берилган ерни кенгайтириб, Хуросон билан Форс  кўрфази ва у  ёғи Синдгача бўлган минтақада қудратли ҳокимга айланди. Тоҳирийлардан Сеистонни ва Хуросоннинг қуйи  қисмини тортиб олди. Саффар ҳатто Кобулни истило қилиб, ўз тасарруфидаги ўлкаларни Ислом Афғонистони деб атади. Барча элатлар унинг ўзини ва укаси Амирни халифа деб эътироф этиб, уларга содиқликка ваъда беришди. Саффарийларни сомонийлар тахтдан ағдаришди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР