loader

САХРОТ МАСЖИДИ

Арафотдаги Жабалур роҳмага кўтарилишда ўнг томонда жойлашган тарихий масжид номи. У ердан озгина кўтарилган бўлиб, пастгина девор билан ўраб қўйилган. У ерда катта харсанг тош бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам арафа кечаси Қасво туялари устида ана шу тошнинг устида турганлар. Жобир розийаллоҳу анҳудан қилинган ривоятда келтирилишича, Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин билан аср намозини Намира масжиди ўрнида ўқиб, туриш лозим бўлган маконга келиб, Қасво номли туяларини Сахрот томонга қаратиб қўйдилар. Юрадиган йўлларига йўналиб, қиблага юзланиб, то қуёш ботгунича тик туриб, қуёш гардиши кетгунича Суфрага бориб озгина турдилар. Худди мана шу ўринда Моида сурасининг 3-ояти нозил бўлган. Ушбу маконнинг қибла томонидан ўнг томонда узунлиги 13,3 метрли девори, унинг чап томонида 8 метрли девори бор. Қибланинг муқобилида тўғри бўлмаган доира шаклидаги девори ҳам мавжуд.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР