loader

САЪДУДДИН ТАФТАЗОНИЙ

Имом Саъдуддин Масъуд ибн Умар ат-Тафтазоний, даврининг машҳур олимларидан. Ҳижрий 722 (милодий 1322) йили Ашхобод яқинидаги Нисо музофотининг Тафтазон қишлоғида туғилган. Ижий ва Тахтонийлардан таълим олган. Кейин ўттиз йил Мовароуннаҳр ва Хуросонни кезиб, мадрасаларда мантиқ ва балоғатдан дарс берган. Сўнгра Самарқандга келиб, Темур саройидаги илмий мунозараларда қатнашган. Унинг «Таҳзиб ал-мантиқ вал-калом», «Мақосид ат-толибин фи усулид-дин», «Ал-иршод ал-ҳодий», «Мухтасар ал-маъоний» каби асарлари машҳур. Милодий 1392 йили Самарқандда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР