loader

САЪЙ

Луғатда «астойдил ҳаракат» деган маънони билдиради. Истилоҳда Масжид ул-Ҳаром ҳудудидаги Сафо ва Марва тоғлари ўртасида шитоб билан ҳаракат қилиш «саъй» дейилади. Бу ҳажнинг вожиб амалларидан, умранинг асосий арконларидан. Саъйда ҳожи хоҳ пиёда, хоҳ бирор нарсага минган ҳолда икки тоғ орасида етти марта бориб келади. У Сафо тоғидан бошланиб Марвада тугатилади. Улар кетма-кет бажарилади, Сафодан Марвага бориш бир саъй, Марвадан Сафога қайтиш эса иккинчи саъй ҳисобланади. Сафо ва Марва оралиғида Иброҳим алайҳиссаломнинг хотинлари Ҳожар онамиз ўғиллари Исмоилга сув ахтариб юрганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР