loader

САЪОЛИБИЙ, АБУ ЗАЙД

Абу Зайд Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Махлуф ас-Саъолибий ал-Жазоирий ал-Мағрибий ал-Моликий, атоқли олимлардан. Ҳижрий 785 йили Жазоирда туғилган. Илм талабида Тунис ва Мисрга боради, Мағрибга ҳадис илмининг билимдони бўлиб қайтади. Дунёдан юз ўгирган, солиҳ, валийуллоҳ, ориф, олим зот бўлган. Кўпгина асарлар муаллифи, булардан «Ал-жавоҳир ал-ҳисон фи тафсирул-Қуръанил ъазийм», «Китаб уз-заҳаб ал-ибриз фи ғароибул-Қуръан ул-азиз», «Туҳфат ул-ихван фи эъроби баъзи оётул-Қуръан», «Китабу жомиъул-уммаҳот фи аҳкамул-ибодот» ва бошқалар машҳур. Ҳижрий 876 йилда Жазоирда вафот тэтган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР