loader

«САҲИҲИ БУХОРИЙ»

Улуғ муҳаддис Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий тузган саҳиҳ ҳадислар тўпламининг номи. «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ» (ишончли тўплам) номи билан машҳур бўлган бу асар олти ишончли ҳадис тўпламининг биринчиси ва энг мўътабари. Имом Бухорий ўзи тўплаган 600 мингга яқин ҳадисдан 7250 тасини ишончли санаб, мазкур тўпламга киритган. «Саҳиҳи Бухорий»га жамланган ҳадислар Қуръони каримдан кейинги иккинчи ишончли манба ҳисобланади. У кўп марта турли тилларда нашр қилинган, унга ўнлаб олимлар шарҳ ёзишган. Асар тўрт жилд ҳолида ўзбек тилида ҳам 1991-1997 йилларда икки марта нашр этилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР